Маст безори туфайли самолёт Урганчга фавқулодда қўнди
Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпаниясига тегишли Boeing 777-300 самолёти 18 январ куни соат 20:29 да Урганч шаҳри халқаро аэропортига фавқулодда қўнди.
Uzbekistan Airports хабарига кўра, Москва шаҳридан Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрига парвоз қилаётган ҳаво кемаси экипажи маст йўловчининг безорилиги сабабли шундай қарорга келган. Зўравон йўловчи самолётдан тушириб юборилган ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимларига топширилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter