Масжидда портлаш: 10 киши ҳалок бўлди

Афғонистоннинг Хост вилоятидаги масжидда содир бўлган портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, 34 киши жароҳатланиб шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Хост вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ҳабиб Шоҳ портлаш содир бўлганини тасдиқлади. Унинг айтишича, портлаш содир бўлган масжид сайловчиларни рўйхатга олиш маркази бўлган.
Афғонистон парламенти ҳамда маҳаллий кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловга шу йил 14 апрель куни тайёргарлик бошланган эди.
Шундан сўнг Афғонистон президенти Ашраф Ғани «Толибон» радикал ҳаракатига тинч йўл билан сайловда иштирок этишни таклиф қилган эди. Лекин толиблар буни рад этишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter