Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Машҳур хонанда иши бўйича бир қатор ИИБ ходимларига жазо тайинланди

Машҳур хонанда иши бўйича бир қатор ИИБ ходимларига жазо тайинланди

Фото:«Xabar.uz»

Қўшиқчи Ж.У.га нисбатан тўпланган ҳужжатлар бўйича дастлабки қарор қабул қилган ходимлар ҳаракатига баҳо берилиши хабар қилинганди.

Вояга етмаган Ш.М.ни мажбурлаб номусига текканлиги ҳолати юзасидан Ж.У.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 118-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши, ЖИБ Каттақўрғон шаҳар судида мазмунан кўрилиб, суднинг 2 февралдаги ҳукми билан Ж.У. ва бошқалар айбдор деб топилиб, уларга нисбатан суд ҳукми билан тегишли жазолар тайинланган.

Жиноят иши томонларнинг шикояти асосида Самарқанд вилоят суди томонидан аппеляция тартибида кўриб чиқилиб, ҳукм кучида қолдирилган.

Вояга етмаган Ш.М.нинг номусига текилганлиги ҳолати бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказган Каттақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ терговчисининг ҳаракатлари бўйича Каттақўрғон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, терговчи далилларни сохталаштирмаганлиги, кўрсатувларни ўзгача тарзда қайд этмаганлиги, терговга қадар текширув ҳаракатларида иштирокчиларнинг кўрсатувларини ўзларининг сўзларидан ёзиб олганлиги аниқлангани сабабли, унга нисбатан ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинди.

Бироқ, у ҳолат бўйича қонуний қарор қабул қилиш учун далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашда камчиликларга йўл қўйганлиги сабабли унга нисбатан вилоят ИИБ бошлиғининг буйруғи билан «хайфсан» интизомий жазоси қўлланилган.

Шунингдек, мазкур ҳолатда идоравий назоратни етарли даражада таминламаган Каттақўрғон туман ИИБ ТБ бошлиғига «хайфсан», туман ИИБ бошлиғига «танбеҳ» интизомий жазоси қўлланилган, дея хабар бермоқда  Самарқанд вилояти прокуратураси.

Вилоят ИИБ ТБ бошлиғининг ўринбосари лавозимдан озод қилинганлиги билан чегараланилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг