Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Март ойида Тошкент халқаро марафони ва «Янги нафас» мусобақалари ўтказилади

Март ойида Тошкент халқаро марафони ва «Янги нафас» мусобақалари ўтказилади

2023 йилнинг март ойида V Тошкент халқаро марафони ва «Янги нафас» бир вақтда оммавий югуриш мусобақалари ўтказилади. Бугун «Бунёдкор» стадионида ташкил этилган матбуот анжуманида бу ҳақда маълум қилинди.

Қачон ва қаерда?

12 март куни, Наврўз арафасида пойтахтда Тошкент халқаро марафони, Ўзбекистоннинг 14 та шаҳрида «Янги нафас» югуриш мусобақалари бўлиб ўтади.

Бешинчи марта ўтказиладиган Тошкент халқаро марафони (International Tashkent Marathon)га 5 500 нафар иштирокчини қабул қилиш режалаштирилган. Улар тўртта масофадан бирида кучларини синаб кўришлари мумкин: 42,195 км, 21,975 км, 10 км ва 3 км.

Мазкур мусобақага ажратилган умумий пул мукофоти — 259 миллион 720 минг сўм.

42 километрлик марафон ғолибига — 30 млн, 2-ўринга — 20 млн, 3-ўринга — 15 млн сўм мукофот берилади. 4-ўринга — 10 млн, 5-ўринга — 8 млн, 6-ўринга — 5 млн сўм ажратилган.

Ярим марафон иштирокчилари учун пул мукофотлари: 1-ўрин — 20 млн, 2-ўрин — 15 млн, 3-ўрин — 12 млн сўм.

Марафон ҳақида қўшимча маълумот ва иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш — iticket.uz сайтида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг