Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марказий банк олтин тангани 12 700 000 сўмдан сотувга қўйди

Марказий банк олтин тангани 12 700 000 сўмдан сотувга қўйди

Фото: Марказий банк

Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки олтин ва кумушдан тайёрланган эсдалик тангаларни муомалага чиқариш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошираётгани ҳақида хабар қилган эдик.

Марказий банк ахборот хизмати эсдалик тангаларнинг 28 ноябрдан бошлаб сотиладиган нархларини эълон қилди.

Фото: Марказий банк

Эслатиб ўтамиз, сотувга 1994-2009 йилларда зарб этилган, 2 хил олтин ҳамда 14 хил кумуш эсдалик тангалари қўйилган бўлиб, уларнинг асиллик даражаси 999,9 ҳамда оғирлиги 31,1 граммдан  иборат. Сотувга жами 1900 дона олтин ҳамда 6900 дона кумуш эсдалик тангалари қўйилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг