Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мана бу тиш пасталарини асло ишлатманг!

Мана бу тиш пасталарини асло ишлатманг!

Фото: «Bild»

Ҳозир тиш пасталарини чиқарувчи жуда кўплаб компаниялар оқартирадиган пасталар рекламасига зўр берган. Эмишки, тиш дўхтирининг қиммат муолажаларисиз ҳам атиги бир неча ҳафта ичида «ёрқин табассум»га эга бўлиш мумкин. Бироқ экспертлар бошқача фикрда: бунақа пасталар нафақат самарасиз, балки кони зарар.

Германиянинг Кёлн шаҳридаги «Carree Dental» клиникаси стоматологи доктор Йохен Шмидт: «Оқартирувчи паста тишдаги қаҳва ёки чой доғини балки кетказар, бироқ тишни оқартиролмайди», — дейди. Шмидт эҳтиёткорликка чорлайди: агар тиш пастасидаги абразивлик (RDA) 100 дан юқори бўлса, уни ҳафтасига икки мартадан кўп ишлатмаслик керак.

Бундай пасталарни кунора ишлатиш ярамайди. Акс ҳолда милклар шикастланади, эмали емирилган тишлар ғоваклашиб, сезувчанлиги ошиб кетади.

Пастанинг тиш учун зарарли эканини унинг таркибида кўринувчи зарралар борлигидан ҳам пайқаш қийин эмас. Шмидтнинг айтишича, бундай пасталар акс таъсир қилиб тишнинг рангини бузиши ҳам ҳеч гапмас.

Яхшиси, углеродли тиш пасталарини ишлатинг. Уларнинг таркибидаги фаоллаштирилган кўмир тишлар юзасидаги янги доғларни безарар кетказади. Тўғри, «кўмир паста» тишни оқартирмайди, аммо қаҳва ва чой доғларига қарши кураша олади.

Стоматологлар уй шароитида тишларни оқартиришга ҳам қарши. Чунки хонаки усулда ишлатиладиган истеъмол содаси ёки лимон шарбати ҳам эмални емириб, тишларнинг сезувчанлигини ошириб юборади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг