Мактаблар учун якуний имтиҳон саволлари эълон қилинди
![Мактаблар учун якуний имтиҳон саволлари эълон қилинди](https://static.xabaruz.com/crop/7/7/720_460_95_773047053.jpg)
Халқ таълими вазирининг 2018 йил 28 февралдаги «Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларнинг босқичли якуний назорат имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида»ги 51-сонли буйруғига асосан имтиҳон саволлари тайёрланди. Бу ҳақда ХТВ матбуот хизмати хабар берди.
Имтиҳон саволлари умумтаълим муассасалари, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлари ўқувчилари учун мўлжалланган бўлиб, таълим олиб бориладиган 7 та тилда ишлаб чиқилган.
Жорий йилда умумтаълим муассасаларининг 5-, 8- ва 10-синф ўқувчилари оғзаки, ёзма имтиҳон ёки тест синовлари шаклида босқичли назорат, 9-синф ўқувчилари давлат аттестацияси шаклида якуний назорат имтиҳонларини топширади.
Қуйида уларни юклаб олишингиз мумкин.
Умумий ўрта таълим мактаблари учун
- 5-синф – барча фанлардан – юклаб олиш
- 6-синф – барча фанлардан – юклаб олиш
- 7-синф – барча фанлардан – юклаб олиш
- 8-синф – барча фанлардан – юклаб олиш
- 9-синф – барча фанлардан – юклаб олиш
- 10-синф – барча фанлардан – юклаб олиш
Таълим қардош тилларида ўқитиладиган умумий ўрта таълим мактаблари учун
- 5, 7, 9-синфлар – Қозоқ тили – юклаб олиш
- 5, 7, 9-синфлар – Тожик тили – юклаб олиш
- 5, 7, 9-синфлар – Қирғиз тили – юклаб олиш
- 5, 7, 9-синфлар – Туркман тили – юклаб олиш
- 5, 7, 9-синфлар – Қорақалпоқ тили – юклаб олиш
Имкониятлари чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлари 9-10-синф битирувчилари учун
- 9-10-синф Ўзбек ва рус тилида якуний назорат имтиҳон материаллари – юклаб олиш
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter