Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мактабгача таълим вазирининг икки ўринбосари ишдан олинди

Мактабгача таълим вазирининг икки ўринбосари ишдан олинди

Фото:«Xabar.uz»

Каҳрамон Олимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Вазирлар Маҳкамасида ишлаб келган Баҳодиржон Онорбоев тайинланди. Бу ҳақда «Нигоҳ» канали хабар берди. 

Шунингдек, Мақсуджон Йўлдошев ҳам бошқа ишга ўтиши муносабати билан мактабгача таълим вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Вазирнинг янги ўринбосари лавозимига олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаб келган Узокбой Бегимкулов тайинланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг