Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мактаб ўқувчиси ўзбек тилида сўзлашувчи робот ясади

Мактаб ўқувчиси ўзбек тилида сўзлашувчи робот ясади

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Тошкент вилояти, Чиноз тумани Баркамол авлод болалар мактаби роботатехника тўгараги ўқувчиси Муҳаммаджон Ҳамидуллаев ўзбек тилида сўзлашувчи робот ясади.

Асосий вазифаси инсонлар саломатлигини назорат қилувчи «РОБО-ДОКТОР» аҳоли учун тиббий маслаҳатлар беради. Бундан ташқари, беморларга санитария-гигиена ҳолатларига назорат қилиш, қон босимини ўлчаш каби вазифаларни ҳам бажаради.

Ўқувчилар тўгарак дарсларида бу каби кўплаб қизиқарли лойиҳалар устида изланишлар олиб бормоқда, дейилади Тошкент вилояти ҳокимлиги хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг