Мактаб ҳудудида 145 та қабр топилди — Флорида
Тампа шаҳри (АҚШ, Флорида штати)даги King High School мактаби ҳудуди қабристон устида қурилгани аниқланди.
Бу ерда ҳозиргача 145 та қабр топилди.
Яширин қабристонни георадар топиб берди. Шу атрофда маҳаллий афроамерикаликлар қавмига тегишли қабристон борлиги ҳақида гаплар тарқаганидан сўнг қидирув ишлари бошланиб кетганди.
Тахминларга кўра, бу ерда 230 дан ортиқ инсон кўмилган. Охирги маротаба бу ерда дафн маросими 75 йил илгари ўтказилган. Кўмилганларнинг кўпчилиги гўдаклар ва ёш болалар бўлганлиги учун янги қабрларни излаш осон кечмаяпти.
Қабрлар устига қурилгани эҳтимолда тутилаётган мактаб устахонасини бузиш режалаштирилган. Бу ҳудуд мактаб ихтиёрида қоладими — йўқми, энди шаҳар ҳукумати бир тўхтамга келиши шарт.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter