Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Бизнесни ривожлантириш банки» маҳаллаларда кутубхоналар очмоқда

«Бизнесни ривожлантириш банки» маҳаллаларда кутубхоналар очмоқда

Эндиликда пойтахтнинг Яккасарой туманидаги «Муқимий», Миробод туманидаги «Толариқ», Сергели туманидаги Асробод маҳаллаларида «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ томонидан ташкил этилган маҳалла кутубхоналари бор.

«Илмдан бошқа нажот йўқ, бўлмагай ҳам» шиори остида амалга оширилаётган мазкур хайрли ташаббус банк томонидан Тошкент шаҳри маҳаллаларида олиб борилаётган ўрганишлар ва маҳаллабай ишлаш чора-тадбирларининг мантиқий давомидир.

Кутубхоналарнинг очилиш маросимида иштирок этган маҳаллалар фаоллари «Бизнесни ривожлантириш банки»нинг бу амалий ҳаракати мамлакатимизда китобхонликни оммалаштириш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларга ҳамоҳанг эканлигини таъкидлашди. Алоҳида дизайн асосида жиҳозланган кутубхоналарнинг ҳар бирида 500дан китоб, 5 донадан замонавий компьютер жамланмалари мавжуд. Улардаги электрон адабиётлар базаси 6629 тани ташкил этади. Кутубхоналар учун адабиётларни саралашда аҳолининг турли ёшдаги вакиллари қизиқишлари ҳисобга олинган. Хусусан, ўз бизнесини ташкил этиш истагида юрганлар учун бизнесни ўргатишга доир адабиётлар ҳам тақдим қилинди.

Маҳаллаларда очилган кутубхоналар, айниқса, ўқувчи ёшларни қувонтирди. Улар энди уйларидан узоқ бўлмаган манзилда китоблар ва электрон адабиётлардан бепул фойдаланишлари мумкин. Қувонарлиси, «Бизнесни ривожлантириш банки»нинг ташаббусини қўллаб-қувватлаган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳам маҳалла кутубхоналарига китоблар тақдим этиди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг