Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Магеллан изидан. Португалия кемаси дунё айлана саёҳатга чиқди (видео)

Магеллан изидан. Португалия кемаси дунё айлана саёҳатга чиқди (видео)

Фото: «Figueira na Hora»

Дунё бўйлаб 371 кун. «Euronews» ёзишича, Лиссабондан йўлга отланган «Сагреш» елканли кемаси ана шунча муддатда дунёни айланиб чиқади — Фернан Магеллан роппа-роса 500 йил аввал инсоният тарихида биринчи бўлиб ушбу мақсадда олис ўлкаларга сузиб кетганди.

Магелланнинг саёҳати уч йилга чўзилган, унинг ўзи Филиппин оролларида тубжой аҳолиси билан тўқнашувда ҳалок бўлганди.

Магелланнинг саёҳатига жўғрофий кашфиётлар истаги эмас, балки Усмонлилар империяси билан савдо уруши сабаб бўлган — европаликлар Молуккадаги «зираворлар ороллари»га элтувчи бошқа йўлларни излаб топиш илинжида бўлишган.

«Сагреш» кемаси 19 мамлакатнинг 22 та портида лангар ташлаш ҳамда Ёзги олимпиада ўйинлари ўтаётган Токиога кириб ўтишни режалаштирган.

Кема экипажи 142 кишидан иборат. «Сагреш» Лиссабонга 2021 йилнинг 10 январь куни қайтиб келади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг