Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Люблянада Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Люблянада Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Бугун Люблянадаги Конгресс майдонида Словения Республикасига расмий ташриф билан келган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон етакчисини Словения Президенти Наташа Пирц Мусар самимий кутиб олди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул сафланди. Ҳарбий оркестр Ўзбекистон ва Словения давлат мадҳияларини ижро этди.

Икки мамлакат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзолари билан саломлашдилар.

Расмий маросимдан сўнг «Звезда» боғида уруш қурбонлари хотирасига ҳурмат ҳамда тинчлик ва инсонпарварлик ғояларига садоқат рамзи сифатида Барча урушлар қурбонлари ёдгорлигига гул қўйилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг