Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Лукашенко Украина билан чегарани ёпишни буюрди

Лукашенко Украина билан чегарани ёпишни буюрди

Фото: «БелТА»

Президент Александр Лукашенко Украина билан чегарани ёпишни буюрди. «БелТА» хабарига кўра, жанубдаги қўшни давлат билан чегаралар ёпилаётгани ҳақида президент Беларусь мустақиллиги кунига бағишланган тантанали маросимда маълум қилган:

«Украинадан Беларусга катта миқдорда қурол-яроғ кириб келяпти. Шунинг учун ҳам чегара қўшинларига Украина билан чегараларни тўлиқ ёпишни буюрдим».

Николай Автухович бошчилигидан террорчилар гуруҳи Украинадан «тонналаб» қурол олиб киргани ҳақида Лукашенко бир муддат аввал баёнот берганди. Бунга Киев «Украина қуроллари» — Лукашенконинг беларусь халқини қўрқитиш сиёсатидаги навбатдаги «чўпчак», дея жавоб берганди.

Беларусь президенти мамлакатда Германия, Украина, АҚШ, Польша ва Литвага алоқадор «уйқудаги» террорчи гуруҳлар фош этилганинини таъкидлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг