Лукашенко «тўйгани»ни маълум қилди
Беларус президенти Александр Лукашенко халққа ва парламентга мурожаат қилиб, у мамлакат конституциясини «ўзи учун мослаштирмоқчи эмаслигини», чунки унинг даври якунлаётганини эълон қилди.
«Кўпчилик Лукашенко бу конституцияни ўзи учун яратган, дейишади. Кечирасиз, мен буни қилмадим. Менинг даврим ўз ниҳоясига етмоқда ва мен ўзим учун ҳеч қандай конституция тузмайман», — деди Лукашенко.
«Президентингиз ким бўлишини ўзингиз ҳал қиласиз. Лекин мен сизга ҳозироқ айтаман — мен тўйдим. Сиз қарор қиласиз — бугун бу ҳақда гапиришни бас қилинг», — дея қўшимча қилди Лукашенко ўз мурожаатида.
У бу масалада халқ масъулиятини бир неча бор таъкидлаганини эслатди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter