Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Лондондаги нуфузли кўргазмада Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти намойиш этилмоқда

Лондондаги нуфузли кўргазмада Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти намойиш этилмоқда

Silk Road Samarkand сайёҳлик маркази ва Rocket DMC Uzbekistan туристик компанияси шу кунларда Лондонда 6-8 ноябрь кунлари бўлиб ўтаётган World Travel Market кўргазмасида иштирок этмоқда. Ушбу кўргазма доирасида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти намойиш этиляпти.

Юртимизда сўнгги йилларда туризм соҳаси барқарор равишда йилдан йилга ривожланиб бормоқда. Ўзбекистон стендида кўргазма меҳмонлари ва иштирокчиларига шаҳар ва гўшаларимизнинг туризм имкониятлари кенг очиб бериляпти. Эътиборли томони, Silk Road Samarkand сайёҳлик маркази ва Rocket DMC Uzbekistan томонидан тақдим этилган кўргазма катта қизиқишга сабаб бўлди, хусусан, биринчи куннинг ўзида стендга 500 дан ортиқ одам ташриф буюрди.

Ушбу қизиқиш дунёнинг йирик сайёҳлик компаниялари билан бир қаторда Silk Road Samarkand мажмуасини ёритиш истагини билдирган журналист ва блогерлар орасида ҳам кузатилмоқда. Катта аудиторияга эга ОАВ ва блогерлар Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб этиш бўйича ҳамкорликка тайёр эканликларини билдиришди.

World Travel Market (WTM) дунёдаги саёҳат ва туризм соҳасидаги энг нуфузли тадбир ҳисобланади. Кўргазма халқаро сайёҳлар ҳамжамиятини бирлаштиради ва унда туризм соҳасида мутахассис тайёрлаш, қидириш ва қиёсий таҳлил қилиш имконияти таъминланиб, туризм кўламини халқаро майдонда намойиш этиш мумкин бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг