Литва Тихановскаяни Беларусга топширишдан бош тортди

Литва ҳукумати Беларусь Бош прокуратурасининг Светлана Тихановскаяни экстрадиция қилиш тўғрисидаги талабига рад жавоб қайтарди, дейди маҳкама раҳбари Андрей Швед.
«Биз тегишли ҳужжатларни жўнатдик ва жўнатаяпмиз. Ҳозирча биз фуқаро Тихановскаяни олиб кетилишига қўйилган тақиққа ҳеч қандай реакцияни кузатмадик. Ҳақиқатан ҳам, ҳужжатлар Литва уни экстрадиция қилишдан бош тортганлиги тўғрисида расмий равишда тасдиқлашим мумкин», — деган Бош прокурор «Беларусь 1» телеканали эфирида.
Шведнинг таъкидлашича, расмийлар «ушбу жиноятчиларни Беларус судига топшириш учун барча қонуний чораларни кўрмоқда».
Тихановская — Беларусь мухолиф сиёсатчиси Сергей Тихановскийнинг рафиқаси. Тихановский 2020 йил май ойидан бери қамоқда қолмоқда. Ҳибсга олингандан сўнг, унинг рафиқаси президентликка ўз номзодини қўйганди. Беларус Марказий сайлов комиссиясининг расмий натижаларига кўра, у 10,12 фоиз овоз тўплашга эришган. Бироқ, мухолифат ҳамон Тихановскаяни ғолиб деб билади.
Литвага жўнаб кетган собиқ номзодни Беларусь ҳукумати террористик ҳаракатларга алоқадор шахслар рўйхатига қўшган.
Аввалроқ Светлана Тихановская республика президенти Александр Лукашенкони президентликдан истеъфога чиққан тақдирда шахсий хавфсизлиги кафолатланишини айтиб ўтганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter