Лионель Месси йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди
Италиянинг Милан шаҳридаги «Ла-Скала» опера театрида ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхшиларини (The Best) аниқлаш маросими бўлиб ўтди.
Йилнинг энг яхши футболчиси соврини «Барселона» ва Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессига насиб этди. Месси ўтган мавсумда Каталония клуби билан Испания Ла Лигаси ғолиблигини қўлга киритди, Европанинг энг яхши тўпурари бўлди.
У совринга даъвогарлар — Виржил ван Дейк («Ливерпуль», Нидерландия) ва Криштиану Роналдуни («Ювентус», Португалия) ортда қолдирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter