Лазизбек Муллажонов англиялик боксчини таслим этди
Белградда ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида энг оғир вазн тоифасида иштирок этаётган Лазизбек Муллажонов (+92 кг) навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.
Англиялик Делисиус Орега қарши рингга кўтарилган вакилимиз аниқ зарбалар бериб, якунда 5:0 ҳисобида устун келди.
Энди Муллажонов чорак финалда арманистонлик Давит Чалоян билан баҳслашади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter