Лаҳм қазиб Россия қамоқхонасидан қочган ўзбекистонликларга ҳукм ўқилди

2024 йилнинг октябр ойида Россиянинг Липецк вилоятидаги колониядан 37 метрлик туннел қазиб, қочиб кетган маҳкумларга суд ҳукми ўқилди.
Қочоқлар Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 313-моддаси («Бир гуруҳ шахслар томонидан ҳибсхонадан қочиш») бўйича айбдор деб топилиб, 4,5 йилдан 12,5 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилинган.
Суд тергови бюаённомасида айтилишича, Липецкдаги 2-сонли умумий режим колониясида жазо ўтаётган маҳкумлар икки ой давомида металл парчаси, металл қувур бўлаги, белкурак ва кесувчи дисклардан фойдаланиб, туннел қазишган. 30 метрдан ортиқ узунликдаги лаҳм колония панжараси остидан ўтиб, ташқарига очилган. 2024 йил 25 октябр куни маҳбуслар – беш нафар Ўзбекистон ва бир нафар Тожикистон фуқароси у орқали қочиб кетишган.
Беш киши зудлик билан ҳибсга олинган, олтинчиси ўтган йилнинг 6 ноябрида Тамбов вилоятидан топилган.
«Коммерсант» газетаси қочоқлар ўз ватанлари – Ўзбекистонга қайтишни хоҳлаётгани ҳақида ёзган.
Ҳолат юзасидан колония ходимларига нисбатан ҳам эҳтиётсизлик моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган. Россия қонунчилигига кўра, улар бир йиллик иш ҳақи миқдорида жаримага тортилади, 12 ойгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч ойгача қамоққа олиниши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter