Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Lacetti» ва «Spark» учун имтиёзли автокредитлаш бир кунда якунланган

«Lacetti» ва «Spark» учун имтиёзли автокредитлаш бир кунда якунланган

Фото: «GM Uzbekistan»

«GM Uzbekistan» Lacetti SX M/T автомобилига «Капиталбанк» АТБдан имтиёзли автокредтилашни йўлга қўйган эди.

Компаниянинг маълум қилишича, акциянинг илк кунидаёқ ажратилган (1000 дона) ушбу комплектациядаги барча автомобилларга шартномалар тузилган.

Шунингдек, аввалроқ эълон қилинган «InfinBANK» АТБ билан биргаликда Spark R2 Optimum A/T автомобилини имтиёзли автокредитлаш бўйича ташкил этилган акция ҳам биринчи кундаёқ, акцияга ажратилган автомобиллар миқдорининг деярли барчаси шартнома қилиб бўлинган эди. Харидорлар орасидаги катта талабни инобатга олган ҳолда, компания қўшимча тарзда, ушбу акцияга 235 дона миқдорида R2 Comfort A/T комплектациясидаги «Spark» автомобилини киритди.

Компания хабар беришича, R2 Optimum A/T ва R2 Comfort A/T комплектациясидаги «Spark» автомобилларининг акция учун ажратилган ҳамда кўшимча равишда қўшилган миқдори ниҳоясига етди.

«GM Uzbekistan» янада кўпроқ акциялар ўтказишини, шунингдек, имтиёзли автокредитлаш учун моделлар қаторини кенгайтиришни режалаштираётганини билдирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг