«Лаб бўёғи индекси»: коронавирус аёллар модасида бурилиш ясаяпти...
![«Лаб бўёғи индекси»: коронавирус аёллар модасида бурилиш ясаяпти...](https://static.xabaruz.com/crop/1/7/720_460_95_177398694.jpg)
Француз косметика ритейлерлари «лаб бўёғи индекси»ни бугунги кун учун долзарб кўрсаткичга алмаштириш таклифини билдиришди.
«Лаб бўёғи индекси» (Помада индекси)дан фойдаланишни 2001 йили «Estée Lauder» раҳбари Леонардо Лаудер таклиф қилган бўлиб, у инқироз даврларида кийим-кечак, пойабзал ва аксессуарлар савдоси тушиб кетиши баробарида пардоз-андоз буюмларига талаб ошишини кўрсатади.
Коронавирус пандемияси шу индекс тамойилларини ҳам издан чиқариб юборди: ҳамма ниқоб тақишга ўтгани учун лаб бўёғи кераксиз матоҳга айланиб қолди. Аммо киприк бўяйдиган тушларга талаб ҳар қачонгидан-да ошяпти...
Россиядаги косметика бўйича тармоқ ритейлерларидан бири «Подъём» нашрига маълумот беришича, ушбу товар апрел-май ойларида топ-10 маҳсулот рўйхатидан жой олган. Лаб бўёғи эса худди шу даврда харидорларини йўқотган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter