Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

КХДР нега янги баллистик ракеталарни ишга солди?

КХДР нега янги баллистик ракеталарни ишга солди?

КХДРнинг Япония денгизидаги баллистик ракеталар синови АҚШ ва Жанубий Кореянинг қўшма ҳарбий машғулотларига жавобан амалга оширилган. Бу ҳақда Корея Марказий телеграф агентлиги КХДР Меҳнат партияси Марказий қўмитаси котиби Ли Бин Чолга асосланиб хабар берди.

«Бу сафар янги турдаги тактик бошқариладиган ракетанинг синовдан ўтказилиши суверен давлатнинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига асосланган ҳаракатдир»,- дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Қўшма Штатлар ва Жанубий Кореянинг доимий хавфли ҳарбий машғулотлари пайтида Пхенян давлат хавфсизлигини ишончли ҳимоя қилиш учун ҳарбий кучларни тўплаши керак.

Марказий қўмита котиби, шунингдек, АҚШ президенти Жо Байденнинг Шимолий Кореяга нисбатан сиёсати «жанговар» эканлигини ва янги маъмурият КХДР билан ҳамкорликни нотўғри бошлаганини таъкидлаган. Пхенян ракеталарни учириш орқали ўз ҳарбий қудратини оширишда давом этиши ҳақида огоҳлантирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг