Куз-қиш мавсумида аҳолига 10 миллиард куб метр табиий газ етказиб берилиши белгиланган
Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 24 октябр куни куз-қиш мавсумида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа муассасаларининг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича йиғилиш ўтказди.
Жорий йил 23 сентябрда бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинган. Ҳар бир вилоят, туман ва йўналишлар кесимида алоҳида режа-жадваллар ва чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, манбалари белгиланган эди.
Йиғилишда энергетика вазири ва вилоят ҳокимлари шу борада бажарилган ишлар бўйича ҳисобот берди.
Қайд этилишича, аҳолини, аввало, электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Бунинг учун IV чоракда 21 миллиард киловатт соат, келгуси йил бошида қарийб 22 миллиард киловатт соат электр ишлаб чиқариш режалаштирилган. Шунингдек, куз-қиш мавсумида аҳолига 10 миллиард куб метр табиий газ етказиб берилиши белгиланган.
Президент бу жараёнда исрофга йўл қўймаслик учун газ қудуқларидан истеъмолчигача бўлган тизимни тўлиқ рақамлаштириш бўйича кўрсатма берди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter