Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кувайтдаги дўконда балиқни ноодатий усулда «янгилашди»

Кувайтдаги дўконда балиқни ноодатий усулда «янгилашди»

Фото: «Al Bayan»

Кувайтнинг «Al Bayan» газетаси журналистлари маҳаллий балиқ дўконларидан бирида бўлган қизиқ воқеани «Twitter»да ёзиб қолдиришди.

Унга кўра, сотувчилар пештахтада бир неча кун қолиб кетган балиқнинг эскирганини фош қилиб турган сариқ кўзларини олиб ташлаб ўрнига ўйинчоқларга ишлатиладиган кўз қўйиб қўйишади.

Шундан кейин гўёки балиқ янгидек кўрина бошлади. Бироқ бу айёрлик қимматга тушди: ҳазил на харидорларга, на шаҳар ҳоимиятига маъқул келди, шу боис дўконни ёпишга қарор қилишди. Дўконнинг қайта очилиши даргумон.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг