Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кувайтда диабет ва диарея «тақиқланади»...

Кувайтда диабет ва диарея «тақиқланади»...

Фото: «kloop.kg»

Саратон, диабет каби касалликларга чалинган чет эллик ишчилар энди Кувайтда доимий яшаш ҳуқуқини қўлга кирита олмайдилар. Бу ҳақда «Al Arabiya» хабар тарқатди.

Олдиндан яшаб келган кишиларда бундай касалликлар аниқланса улар мамлакатдан чиқариб юборилмайди.

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги хорижликлар учун «Кувайт эшикларини ёпувчи» 22та касалликдан иборат рўйхатни тузди. Шу касалликлардан биттаси аниқланган тақдирда ҳам бу мамлакатда доимий яшашни истовчи, аммо фуқаролиги бўлмаган инсонларнинг имкониятлари йўққа чиқади. Рўйхатга саратон ва диабетдан ташқари, буйрак етишмовчилиги, кўриш қобилияти билан боғлиқ муаммолар, юқори қон босими, диарея (юқумли ошқозон-ичак касаллиги) ҳам киритилган.

Чекловларнинг сабаби нимада? Гап шундаки, кувайтликлар бир ўқ билан икки қуённи уришмоқчи: аввало, соғлиқни сақлаш соҳасига харажатларни қисқартириш, қолаверса, мамлакатга чиндан ҳам меҳнатга яроқли энг соғ эмигрантларни қабул қилиш режалаштирилган.

Бунгача мамлакат халқаро қонунлар доирасида иш тутган: ОИТС, герпес, B ва G гепатитлари, безгак, туберкулёз, мохов ва бошқа касалликларга чалинган шахсларнинг Кувайтга кириб-чиқиши тақиқлов остида эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг