Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кулеба: «Қарши ҳужум Украина учун НАТОга кириш имкониятини беради»

Кулеба: «Қарши ҳужум Украина учун НАТОга кириш имкониятини беради»

Украина Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Дмитрий Кулебанинг айтишича, мамлакат қарши ҳужумни амалга ошириш учун етарли миқдорда қурол-аслаҳа олганини маълум қилди.

Бу ҳақда «Reuters» хабар қилмоқда.

«Украинада Россияга қарши қарши ҳужум учун етарлича қурол бор», деди вазир.

Кулебанинг сўзларига кўра, қарши ҳужум Украинага НAТОга аъзо бўлиш учун зарур бўлган ғалабани беради. Унинг тушунтиришича, давлатнинг Шимолий Aтлантика алянси(НАТО)га аъзо бўлиши фақат уруш тугаганидан кейин мумкин.

Аввалроқ Украина аҳолиси 29 миллион кишигача қисқаргани хабар берилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг