Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кўз ёшлари ила: Тереза Мэй истеъфога чиқишини эълон қилди

Кўз ёшлари ила: Тереза Мэй истеъфога чиқишини эълон қилди

Фото:«The West Australian»

Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй бугун истеъфога чиқиши хусусида маълум қилди.

Reutersнинг ёзишича, қарорни оммага айтаётган бош вазирнинг кўзларига ёш қалққан.

Мэй 7 июнда лавозимини тарк этади. Британия қироллига ташқи ишлар вазири Жереми Хантнинг айтишича, бунга қадар Мэй Лондонда Доналд Трампни қабул қилади.

Бош вазирликка бўлажак номзодлар сифатида собиқ ташқи ишлар вазири ва Лондон мэри Борис Жонсон, парламент умумпалаталари собиқ бошлиғи Андреа Лидс, ташқи ишлар вазири Хант, шунингдек, ички ишлар вазири Саждид Жавид кўрилмоқда.

22 май куни британ парламентининг вакиллар палатаси етакчиси Андреа Лидсом бош вазир билан «Brexit» масаласида келиша олмагани учун истеъфога чиқаётганини маълум қилганди.

Тереза Мэй ҳокимият тепасига 2016 йил 11 июль куни келганди. Мамлакатда Brexit бўйича реферерундум натижалари эълон қилингач, аввалги бош вазир Дэвид Кэмерон лавозимни тарк этганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг