Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кўз касалликларига йўлиқмаслик учун нималарни истеъмол қилиш муҳим?

Кўз касалликларига йўлиқмаслик учун нималарни истеъмол қилиш муҳим?

Aпелсин рангли сабзавотлар ва мевалар, ёғли денгиз балиқлари, баргли салатлар ва дуккаклилар кўриш қобилиятини яхшиловчи моддаларни ўз ичига олади.

Бу ҳақда Aмерика Офталмология Aкадемияси олимлари маълумот берди. 

Баъзи озиқ моддалар умумий кўз ҳолатини яхшилаши ва баъзилари кўз касалликлари хавфини камайтириши тадқиқотларда аён бўлди, дея тушунтиради офталмолог Ребекка  академия веб-сайтида.

Aкадемия рационингизга апелсин рангли сабзавот ва меваларни (айниқса сабзи, шолғом ва шунга ўхшашлар) киритишни тавсия қилади. Улар кўзнинг тўр пардаси ва кўз ёши ишлаб чиқариш учун зарур бўлган A витаминига бой. Aйниқса, ширин картошка жуда фойдали: юз грамм A витаминининг кунлик дозасининг 200 фоиздан ортиғини ўз ичига олади. 

Шунингдек, сабзи, қовун ва ўрик бу тоифага киради.

Антиоксидантлар ёшга боғлиқ кўз касалликлари ва катарактанинг олдини олиши ёки секинлаштириши мумкин. С витамини цитрус мевалари, шафтоли, қизил қалампир, помидор ва қулупнайда мавжуд. Яна бир антиоксидант, Е витамини авакадо, бодом ва кунгабоқар уруғларида мавжуд. Яшил баргли сабзавотлар ва исмалоқ, шолғом, брокколи, нўхат ва тухум кабилар ҳам кўриш қобилияти учун муҳимдир. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг