Косонсойга янги ҳоким тайинланди
Бугун, 22 декабрь куни халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков иштирок этди ва туманнинг собиқ ҳокими Баҳодир Юсупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири лавозимига тайинлангани муносабати билан туман ҳокимлигига янги раҳбар номзодини илгари сурди.
Дилмурод Ғафурович Қодиров номзоди Косонсой туман депутатлари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди.
Бугунга қадар Дилмурод Қодиров Норин тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter