Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавируснинг янги штамми пайдо бўлди

Коронавируснинг янги штамми пайдо бўлди

Фото: PIXSELL / EXPA / picturedesk.com

Франция жанубида коронавируснинг янги штамми аниқланди. Бу ҳақда Австриянинг «Heute» («Бугун») газетаси хабар берди.

Газетадаги маълумотга кўра, номаълум штамм Камерундан Францияга қайтган саёҳатчида ва кейинчалик 12 кишида аниқланган. Экспертлар вирус уйғотувчиси Африканинг ушбу мамлакатида тарқалганини истисно қилишмаяпти. Вирусни юқтирганларнинг барчасида «мутацияларнинг атипик комбинацияси» аниқланган, ёзмоқда нашр.

Янги штаммга марселлик шифокорлар B.1.640.2 код рақамини беришди (тасдиқланса, кейинчалик у ҳам юнон ҳарфларидан бири билан номланиши мумкин).

Янги штамм қанчалик юқумли ёки хавфли — ҳозирча номаълум. Бироқ бир нарса аниқ: ундаги мутациялар — 46 та, бу «Омикрон»дагидан 9 тага кўп!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг