Коронавирус инсон танасига киришининг янги йўли аниқланди
Вашингтон университети ва Қўшма Штатлардаги бошқа илмий ташкилотлар олимлари коронавируснинг инсонларга юқишининг яна бир йўлини аниқладилар. Бу ҳақда Phys.org нашри маълум қилмоқда.
SARS-CoV-2нинг танага кириб бориши учун одатий механизм қуйидагича ишлайди: вирус оқсил ёрдамида ҳужайра юзасида ангиотенсин конверсияловчи 2 ферментига (ACE2) ёпишади ва унга киради. Мутахассислар фикрига кўра, мутация туфайли коронавирус ACE2 рецепторларини ишлатмаслиги мумкин. Ушбу кашфиёт шуни кўрсатадики, вирус кутилмаганда ўзгариши ва организмга янги йўллар орқали юқиши мумкин.
Тадқиқот муаллифлари коронавирус «селектив босим» остида эканлигини, бу эса уни ACE2 рецепторидан фойдаланган ҳолда вирусга танага кириш учун янги йўлларни излашга мажбур қилишини айтмоқда. Олимлар бу ҳодиса қўрқинчли ҳолат эканлигини таъкидлашмоқда.
Уларнинг аниқлик киритишича, лаборатория ташқарисидаги шароитларда бундай мутация мумкинми ёки йўқми, ҳали аниқ эмас. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, улар вируснинг ҳужайраларга кириши учун муқобил рецептор топиши керак.
Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош тадқиқотчиси Сумия Сваминатан коронавируснинг «делта» тури доминант бўлиб қолиши мумкин, деб айтган эди.
Унинг сўзларига кўра, у аллақачон 85 дан ортиқ мамлакатларда мавжуд. «Бу асл вирусга (SARS-CoV-2. - таҳр.) нисбатан камида икки баробар кўпроқ юқади», — дейди ЖССТ вакили.
Мутахассис бундай штаммга чалинган бемор «икки, тўрт, олти ва ҳаттоки саккиз кишига» касалликни юқтириши мумкинлигини таъкидлаган. Шу сабабли касаллик бутун оилада тарқалади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter