Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавируснинг эркаклар ва кексаларга хавфи очиқланди

Коронавируснинг эркаклар ва кексаларга хавфи очиқланди

Фото: «Yandex.ru»

Вашингтон университети олимлари нима учун коронавирус инфекцияси аҳолининг бошқа қатламларига қараганда эркаклар ва кексаларда хавфлироқ аломатларни чақиришини аниқлашди. Бу ҳақда «EurekAlert!» пресс-релизида маълум қилинган.

Тадқиқотчилар 430 нафар COVID-19 бемори ва коронавирусга тест натижалари манфий чиққан 54 кишидан тўпланган суртмадан вирусли РНКни ажратиб олишиб, таҳлил қилишди.

Шундан сўнг вирусли юклама, ёш, жинс, инфекцион статусни ҳисобга олган ҳолда вирусга текширилаётган иммун реакция таҳлил қилинди.

Буни қарангки, иммун реакция инфекция бошлангандан сўнг уч кун ўтгачгина фаоллашади, иммун ҳужайра таркиби ва функциялари эса вирусли юкламага боғлиқ ҳолда ўзгаради. Бу эркаклар ва кексаларнинг ҳимоя функциясидаги носозликдан дарак беради.

SARS-CoV-2 пандемияси бошлангандан бери эркаклар ва кексалар орасида юқори ўлим даражаси кузатилди. Бу ёмон клиник натижа асосида ётувчи заиф иммун жавобларга ишора қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг