Коронавирусни юқтириш бўйича энг юқори кунлик ўсиш қайд этилди — ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирусни юқтириш бўйича энг юқори кунлик кўрсаткич қайд этилганини маълум қилди. Cўнгги 24 соатда 183 мингта янги ҳолат рўйхатга олинган.
Коронавирус бир суткада энг кўп қайд этилган: Бразилия — 54 771 ҳолат, АҚШ — 36 617, Ҳиндистон — 15 400 ҳолат.
Экспертлар ўсишни кўпроқ тест олинаётгани ёки вирус юқиши янада кенг тарқаётгани каби омилларга боғлашмоқда .
Янги ҳолатларнинг учдан икки қисми Шимолий ва Жанубий Америкага тўғри келмоқда.
Айни пайтга келиб, жаҳонда коронавирусни юқтириш бўйича жами ҳолатлар сони 9 051 889 тани ташкил этмоқда. Вируснинг қитъалар бўйича тарқаши қуйидаги диаграммада.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter