Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусни енгганини эълон қилган ўлка

Коронавирусни енгганини эълон қилган ўлка

Фото: «Travel-or-die.ru»

Исландия коронавирус тарқалишини деярли бартараф этди, мамлакатда касалликка чалинганларнинг 97 фоизи тузалди, дея маълум қилди ҳукумат.

«Исландияда COVID-19 аниқланган 1799 бемордан 1750 нафари энди касалликдан холи. Афсуски, дард ўнта инсоннинг умрига зомин бўлди», — дейилади баёнотда.

«РИА Новости»нинг хабарига кўра, ҳозир мамлакатда коронавирус инфекциясига чалинган 39 киши қолди, уч нафари шифохонада, бироқ уларнинг аҳволи жиддий эмас.

Душанба куни Исландия ҳукумати, режалаштирганидек, 16 мартда жорий этилган чеклов чораларини бекор қила бошлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг