Коронавирусга қарши эмланиш бўйича водий пешқадам
24 апрель куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 15 778 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди, дея хабар берди ССВ.
Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 544 529 нафарга етди.
24 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни Сурхондарё вилояти (3161 нафар), Самарқанд вилояти (2554 нафар), Наманган вилояти (2235 нафар) банд қилди.
Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони:
Фарғона вилоятида 73 479 нафар,
Наманган вилоятида 58 995 нафар,
Самарқанд вилоятида 54 054 нафар,
Андижон вилоятида 52 435 нафарни ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter