Коронавирусга чалинган беморлар сони 298 нафарга етди
Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони 32га ортиб, 298 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Таъкидланишича, охирги тасдиқланганларнинг барчаси стационар шароитида карантинга олинган фуқаролар орасидан аниқланган.
Куни кеча беморлар сони 266 нафарга етгани хабар қилинган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter