Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусдан сақланишнинг энг зарур қоидалари

Коронавирусдан сақланишнинг энг зарур қоидалари

Фото: «Riakursk.ru»

Эслатиб ўтамиз, касалликнинг олдини олиш учун ҳар бир фуқаро қуйидаги тавсияларга амал қилиш керак:

аввало, чет элга боришни режалаштиришда дунёдаги эпидемик вазият бўйича тўлиқ маълумотлардан хабардор бўлинг!

Зарурат бўлмаган тақдирда оммавий тадбирларда иштирок этишдан имкон қадар чекланинг!

Қўлларни тез-тез, яхшилаб совун билан ювинг ва спиртли дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланинг!

Фаразандларингизнинг қўл ювишини доимий назоратга олинг!

Юз-кўзингизни нотоза қўл билан ушламанг!

Уй ҳайвонларини боқишда, асрашда гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинг!

Одамлар олдида йўталганингизда ёки аксирганингизда оғзингиз ва бурнингизни дастрўмол, салфетка ёки букилган тирсагингиз билан тўсинг!

Шамоллаш ёки грипп аломатлари бор одамлар билан яқин, юзма-юз мулоқот қилишдан чекланинг!

Овқатланишда яхшилаб пиширилган, асосан қайнатилган ва қовурулган таомлардан истеъмол қилинг, истеъмол қилинаётган гўшт ва сут маҳсулотларининг яхшилаб пишганлигига ишонч ҳосил қилинг!

Иситма, йўтал ва нафас қисиши ҳолатлари пайдо бўлганда дарҳол шифокорга мурожаат қилинг!

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг