Коронавирусдан қўрққани учун 3 ой аэропортда яшади
Калифорниялик киши коронавирусдан қўрқиб, уч ой Чикаго халқаро аэропортида ноқонуний яшаган. Бу ҳақда «Chicago Tribune» хабар берди.
Газетанинг ёзишича, 36 ёшли Адитья Сингх аэропорт ходими йўқотиб қўйган бейжикдан фойдаланган ҳолда О'Хар аэропортининг қўриқланадиган жойида яшириниб юрган. Судда у COVID-19 туфайли ўзининг жонажон Лос-Aнжелесига учиб кетишдан қўрққанини тан олди. Сингхнинг айтишича, бошқа йўловчилар унга овқат бериб туришган.
Адитья аэропортнинг тақиқланган ҳудудига жиноий йўл билан кирганликда ҳамда мол-мулкни ўғирлаганликда айбланмоқда. Адвокати вазият ноодатий бўлишига қарамай, Сингхнинг ҳаракатларида зўравонлик йўқлигини таъкидламоқда. У меҳмондўстлик соҳасида магистр даражасига эга, аммо ишсиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter