Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус юқтирган ҳокимнинг вафоти ССВ томонидан тасдиқланди

Коронавирус юқтирган ҳокимнинг вафоти ССВ томонидан тасдиқланди

Фото: ЎзА

Кеча Қорақалпоғистоннинг Қонликўл тумани ҳокими Даулет Аяпбергенович Толибаев коронавирус туфайли оламдан ўтгани хабар қилинганди. ССВ ушбу маълумотни тасдиқлади.

Вазирлик хабарида қайд этилишича, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида яшаган 37 ёшли Д.Т.да (эркак) иситма, умумий ҳолсизлик ва қуруқ йўтал пайдо бўлгач, жорий йил 10 июль куни республика юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Унга «COVID-19» инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония, ўткир респиратор дистресс синдром ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас етишмовчилиги, мия шиши асоратлари билан кечган.

Шунингдек, беморда семизликнинг 3-даражаси, юрак ишемик касаллиги каби ҳамроҳ касалликлар ҳам бўлган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, мия шишидан вафот этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг