Коронавирус юқтирган беморлар сони 26 минглик «чўққи»дан ўтди
2020 йил 3 август соат 16:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 26 066 (+238) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 117 нафари Тошкент шаҳрида, 114 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 7 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 172 нафар, Тошкент вилоятида 114 нафар, Андижон вилоятида 22 нафар, Навоий вилоятида 14 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 9 нафар, жами 331 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, юртимизда 16 838 (+331) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (64 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 9 071 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter