Коронавирус: Япония ўз рекордини янгилади
Чоршанба куни Японияда 750 та COVID-19 ҳолати қайд этилди. Бу бир кунда аниқланганлар сони бўйича рекорд кўрсаткич саналади, дея хабар берди «Киодо» агентлиги.
Маълумотларга кўра, бу кўрсаткич жорий йил апрель ойидаги рекордни ҳам доғда қолдирди. Ўшанда Японияда тахминан бир ярим ой давом этган фавқулодда ҳолат тартиби жорий этилганди.
Ҳозирда мамлакатда коронавирусни юқтирганлар сони 27,8 мингдан ошди. Февраль ойида Йокогама портида икки ҳафталик карантинни ўтаган «Diamond Princess» круиз лайнерининг 700 нафар экипаж аъзолари ва йўловчилари ҳам шулар жумласидан.
Токиода аниқланган COVID-19 ҳолатлари сони вирус тарқалгандан бери 10 минг кишидан ошди. Биргина чоршанба куни Япония пойтахтида тест натижаларига кўра яна 237 та инфекция ташувчиси қайд этилди.
Мана икки ҳафтадирки Токиода ҳар куни ўтказилаётган тест натижаларига кўра вирусни юқтирган юзлаб кишилар аниқланмоқда.
Шунга қарамай, Японияда ички туризмни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Go To Travel» кампанияси бошланган. Япония пойтахтига келсак, коронавирус тарқалгани боис бу дастурдан четлатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter