Коронавирус ва карантинга оид рост ва ёлғон хабарлар
Айни кунларда коронавирус инфекцияси тарқалишига оид вазият бироз ёмонлашаётгани ортидан ўтган йилги карантин чекловлари ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда такроран айланиб юрибди. Кўпчилик қайси хабар жорий йилги ва қайси бири ўтган йилги эканлигини фарқлай олмаяпти, чунки саналар бир-бирига тўғри келмоқда.
Xushnudbek.uz канали рост ва ёлғон хабарларни йиғиб чиқди:
Рост хабарлар:
- Тошкентда эпидемиологик вазият ёмонлашган тақдирда жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб оммавий тадбирларни вақтинча тўхтатиб турилиши мумкин;
- 16 март кунидан бошлаб пойтахтнинг Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Юнусобод туманларидаги мактабларда ўқиш онлайн режимга ўтказилди;
- Карантин чекловларига амал қилмаган (хусусан тиббий ниқобсиз бўлган) фуқароларга маъмурий жарималар қўллаш яна бошланди;
- Наврўз байрами тадбирлари об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда очиқ жойларда, яъни боғлар, хиёбонлар ва ўйингоҳларда ўтказилади;
- Наврўз байрамида аҳоли гавжумлигининг олдини олиш мақсадида тадбирларни кичик ҳажмда маҳаллаларда ташкил этилади ва барча ташриф буюрувчилар ниқобда бўлиши талаб этилади;
- Коронавирус билан кунлик касалланишлар сони 100дан ошди;
- 7 март куни коронавирус ташхиси қўйилган бемор вафот этди;
- Олмазор туманидаги 117-сонли боғчанинг 2 нафар тарбияланувчиси ва 2 нафар тарбиячисида коронавирус инфекцияси аниқланиши сабаб боғча вақтинча ёпилди;
- Тошкент вилоятидаги бозор ва жамоат жойларида назорат кучайтирилди.
Ёлғон хабарлар:
- 16 мартдан карантин эълон қилинди ва ОТМ ҳамда мактаблар тўлиқ онлайн ўқишга ўтди;
- Зангиотадаги юқумли касалликлар шифохоналари «тўлиб кетди», реанимация бўлимларида беморлар оғир аҳволда;
- 27 март соат 10:00 дан эътиборан вилоятлараро транспорт воситаларининг ҳаракати бутунлай тўхтатилади;
- 27 мартдан вилоятлар таркибидаги шаҳар ва туманлараро транспорт қатнови ҳаракати ҳам вақтинча чекланади;
- зарур бўлмаган ҳолларда фуқароларга уйидан ташқарига чиқиши чекланади;
- фаолиятини тўхтатмаган барча кўнгилочар объектлар, шу жумладан ресторан, кафе, ошхона, чойхона, сингари тадбиркорлик субъектларига кескин жазо чоралари кўрилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter