Коронавирус туфайли оламдан ўтган онасининг дафн маросимида қизи ҳам вафот этди
Британиялик аёл коронавирус туфайли ҳаётдан кўз юмган онасининг дафн маросимида вафот этди, дея хабар берди «Daily Mail».
Маълумотларга кўра, 63 ёшли Жули Мерфи Уорикширдаги Атерстоун қабристонига олиб келинган. Дафн маросимида фарзандлари, жумладан, 32 ёшли қизи Лора Ричардс ҳам иштирок этган.
Бирдан аёлнинг аҳволи ёмонлашиб, ҳушидан кетди. Маросим иштирокчилари шу заҳоти унга ёрдам беришга тушишди, бироқ барибир Ричардсни қутқариб қолишолмади: аёл юрак хуружидан вафот этди.
8 апрель куни Лора отаси ва онасининг ёнига дафн этилди. Карантин туфайли атиги беш киши у билан видолашишга муваффақ бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter