Коронавирус тарқалишини тўхтатишнинг янги усули топилди
Саутгемптон университети бош микробиологи Уильям Кивил коронавирус тарқалишига қарши курашда миснинг зарарсизлантирувчи хусусиятидан фойдаланишни таклиф қилди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, пўлат ва пластик юзасида 72 соат яшай оладиган вирус миснинг устида 4 соатдаёқ нобуд бўлади. Унинг сўзларига кўра, бу металл ионларининг вирус липид мембранасига ҳужум қилиб, сўнгра ичига кириб, унинг ДНКсини тўлиқ ҳалок қилиши билан боғлиқ.
«Жамоат жойларидаги зина ҳамда эшик дасталарида, шунингдек, поезд ва автобусларнинг тутқичларида мис элементлари бўлиши лозим», — дейди Кивил «Times»га берган интервьюсида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter