Коронавирус қайд этилган мамлакатлар сони 65 тага етди

Индонезия коронавирус («COVID-19») қайд этилган мамлакатлар рўйхатини тўлдирди. Бу фактни бугун, 2 март куни мамлакат президенти Жоко Видодо тасдиқлади.
Коронавирусни юқтирган икки бемор касалхонага ётқизилган.
Эслатиб ўтамиз, бир кун муқаддам Чехия ва Доминикан Республикаси ҳудудларида ҳам коронавирус аниқланганди.
Шу тариқа коронавирус аниқланган мамлакатлар сони 65 тага етди.
Маълумот учун: Индонезия аҳолиси сони бўйича (266,4 млн, 2018 й.) жаҳонда тўртинчи ўринда туради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter