Коронавирус: Ўзбекистонда оммавий эмлаш бошланиш санаси ва биринчи галда кимлар эмланиши маълум қилинди
Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш жараёнига тайёргарлик ишлари охирига етказилмоқда. Шу муносабат билан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков ССВ Матбуот хизматига мазкур жараёнларнинг бориши ҳақида маълумот берди.
«Ўзбекистонда коронавирусга қарши оммавий эмлаш тадбирлари 2021 йилнинг 1 апрелидан бошланади. Биринчи галда 65 ёшдан юқори ёшда бўлган шахслар ва тиббиёт ходимлари эмланиши режалаштирилмоқда», — деди Нурмат Отабеков.
Албатта, бунда тиббиёт ходимларининг барчаси эмас, айнан коронавирус касаллигига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлиш орқали касалликни юқтириб олиш эҳтимоли юқори бўлган тиббиёт ходимлари, хусусан:
коронавирусни даволашга ихтисослашган махсус шифохоналар;
тез тиббий ёрдам тизими;
шошилинч тиббий ёрдам тизими;
юқумли касалликлар шифохоналари;
коронавирус ташхисоти лабораториялари;
бирламчи бўғин, амбулатория ва поликлиника хизмати ходимлари эмланиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter