Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 3 июнь (инфографика)

Бугун, 3 июнь — мамлакатимизда коронавирус инфекцияси аниқланганининг 81-куни.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, 2 июнь соат 23:00 ҳолатига, мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3 760 нафарга етди: шифо топганлар — 2 908 нафар, вафот этганлар — 15 нафар.
2 июнь санасида Ўзбекистонда коронавирус 58 кишида аниқланди.
«Worldometer» маълумотларига кўра, жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 6 440 278 нафарга етди, шифо топганлар — 2 946 617 нафар, вафот этганлар — 380 265 нафар.
Коронавирусга чалинганлар сони Шимолий Америкада 2 108 332 нафар, Европада 2 048 941 нафар, Осиёда 1 194 064 нафарга етди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter