Коронавирус инфекциясига чалинганлар сони кўпайди

2020 йил 11 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 767 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди.
Аввалроқ, 11 апрель соат 14:30 ҳолатига кўра, беморлар сони 729 нафарга етгани хабар қилинганди. Ўтган вақт давомида яна 38 кишида касаллик аниқланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳозирга қадар 42 нафар бемор соғайган, 3 нафари эса вафот этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter