Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус буюмлар сиртида неча кунгача яшаб қолади?

Коронавирус буюмлар сиртида неча кунгача яшаб қолади?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов иштирокида бўлиб ўтган брифинг бўлиб ўтди. Унда муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

Уйда даволанаётган бемор уйни тарк этса, ўша уйда неча кунгача коронавирус яшайди? Инфекцияни йўқ қилиш учин қандай дезинфекция қилиш мумкин?

Илмий тадқиқодлар шуни кўрсатдики, коронавируснинг нарса-буюмлар сиртида, юза қисмларда ўртача яшаш даври 2 соатдан 8-10 кунгача.

Касаллик аниқланган уйда дезинфекция тадбирларини ташкиллаштириш зарур. Бу борада касаллик аниқланган уйда ҳудудий санэпидхизмат ходимлари томонидан маълумот дезинфекция бригадаларига етказилади ва улар томонидан ўчоқли дезинфекция тадбирлар амалга оширилади.

Қолаверса, хонадонда яшовчилар ўзлари ҳам уй шароитида дезинфекция тадбирларини ўтказиши мумкин. Дезинфекция дейилганда нафақат хлорли воситалар, балки хоналарни тез-тез шамоллатиш, нам тозалов ишларини олиб бориш тавсия этилади. Албатта бундай тадбирларни ўтказишда шахсий ҳимояга эътибор берилиши зарур.

Covid-19 билан касалланган бемор уйда даволанса ва унинг оила азоларига 2-5 кун фарқида касаллик юқса, биринчи бемор тузала бошлаганда бошқа беморлардан масофа сақлаб яккаланиши шартми?

Касалликка чалиниб уй шароитида даволанаётган беморлар авваламбор ўзларини қолган оила аъзоларидан изоляция қилишлари тавсия этилади.

Агарда касаллик бошқа оила азоларига юқтирилган бўлса, даволанаётган яъни тузалаётган беморнинг организмида антитаначалар ҳосил бўлади.

Бунда масофа сақлаш шарт бўлмайди, яъни беморда бирламчи иммунитет ҳосил бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг